Загрузка
Загрузка
Россия Давлат Думаси депутатлари чет элликлардан кириш учун йиғим  олишни таклиф қилмоқдалар
Дунё

Россия Давлат Думаси депутатлари чет элликлардан кириш учун йиғим олишни таклиф қилмоқдалар

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат Думаси депутатлари чет элликларнинг Россия ҳудудига визасиз киришда тўлов олишни таклиф этишган. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситаларига асосланиб, мухбиримиз хабар бермоқда.

Россия ҳудудига визасиз кирадиган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун кириш йиғимини белгилашни таклиф қилувчи қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилган.

Ҳужжатга кўра, кириш йиғими - бу Россия Федерациясига виза талаб қилмайдиган тартибда келган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан тўланадиган солиқсиз тўлов ҳисобланаркан. Тўловни амалга оширмаган тақдирда, Россия Федерацияси ҳудудига кириш тақиқланади. Россия орқали транзит кетаётган шахслар бундан мустасно.

Бундан ташқари, кириб келувчи шахс вақтинча яшашга рухсат олиш учун бошқа ҳужжатлар қаторида, кириш йиғимининг тўланганлигини тасдиқловчи квитанцияни тақдим этиши лозим бўлади.

"Юқоридаги йиғимнинг жорий этилиши Россия Федерацияси қонунчилигини бузган чет эл фуқароларини депортация қилиш бўйича чора – тадбирларни амалга ошириш нуқтаи назаридан бюджет юкини енгиллаштиришга ёрдам беради, шунингдек қўшимча даромад манбаи яратади", - дейилмоқда тушунтириш ҳужжатида.

Эслатиб ўтамизки, Москва вилояти ҳукумати иш берувчиларни мигрантлар учун ётоқхоналар қуришга мажбур қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+