Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бу йил Россия Марказий ҳарбий округни модернизация қилмоқда. Бу Марказий Осиё йўналишида жанговар кучни оширади. Бу ҳақда “Интерфакс"га таянган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Россиянинг Марказий ҳарбий округида (МҲО) йил охиригача 18та ҳарбий қисм қайта ташкил этилади. Россия Мудофаа вазирлиги ҳайъати йиғилишида Сергей Шойгунинг маълум қилишича, улар 360 дан ортиқ янги ва модернизация қилинган тезника билан жиҳозланади.
Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, МҲО тузилмалари ва қисмлари янги қуроллар, шу жумладан “Искандер-М” ракета тизимлари ва “Торнадо-Г” реактив тизимлари билан жиҳозланган.
Шунингдек, унинг таъкидлашича "режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш қўшинларнинг жанговар кучини оширишга ва Марказий Осиё стратегик йўналишида ҳарбий хавфсизликни таъминлашга имкон беради".
"Бу йил Марказий ҳарбий округда асосий саъй – ҳаракатлар минтақа мамлакатларидаги инқирозли вазиятларни ҳал қилиш ва Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида еттита ўқув-машларда қатнашишга қаратилган", - деди вазир.
Мавзу бўйича нашрлар:
Ўзбекистонда мамлакатнинг реал таҳдидлар шароитида қўллаб-қувватланиш кафолатлари мавжуд. Мутахассис Афғонистонда жангарилар сонининг кўпайиши билан боғлиқ вазият бўйича фикрини билдирган.
Изоҳлар мавжуд емас