Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Малайзияда дунё тарихидаги энг шов-шувли молиявий жиноятлардан бири — 1MDB(1Malaysia Development Berhad) давлат жамғармаси иши бўйича якуний суд ҳукми ўқилди. Собиқ бош вазир Нажиб Разоқ миллиардлаб долларларни талон-торож қилишда айбдор деб топилган.
2009 йилда Нажиб Разоқ томонидан мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун тузилган 1MDB жамғармасидан камида 4,5 миллиард доллар маблағ изсиз йўқолган.
Терговга кўра, бу маблағларнинг 1 миллиард доллардан ортиғи бевосита бош вазирнинг шахсий ҳисобларига тушган. Қолган пуллар эса ҳашаматли яхталар, Голливуд фильмларини молиялаштириш ва қимматбаҳо олмосларга сарфланган.
Судья Нажибнинг "бу пуллар Саудия қиролидан совға эди" деган важини "ёлғон ва қалбаки" деб топган. У ўз мавқеини суиистеъмол қилиб, давлат хазинасини тунашда айбдор деб топилган.
72 ёшли Нажиб Разоқ энди ҳар бир айблов бўйича 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. У аллақачон 2022 йилдан бери бошқа бир жинояти учун қамоқда эди, энди муддат янада узаяди.
У ўғирланган пулларнинг 5 баравари миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.
Бу қарор Малайзия ҳукуматидаги ички кескинликни кучайтиради, чунки Нажиб Разоқ ҳали ҳам катта сиёсий таъсирга эга эди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда 156 миллион доллар пора олганликда айбланган China Huarong International Holdings инвестиция компаниясининг собиқ бош директори Бай Тянхуэй қатл этилганди.

Изоҳлар мавжуд емас