Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Толибон камида ўнта вилоятда интернетга киришни чеклаб қўйган, бу эса аллақачон паспорт хизматлари, божхона ва банклар ишини тўхтатиб қўйган.
Ўчиришлар 15 сентябрь куни ҳаракат етакчиси Ҳибатуллоҳ Охунзода буйруғи билан бошланган. Afghan Telecom тармоқлари ишламай қолган биринчи вилоят Балх бўлди. Маҳаллий ҳокимият бу қарорни "ахлоқсиз фаолиятнинг олдини олиш" зарурати билан изоҳлади.
Кейинчалик чекловлар Қандаҳор, Ҳилманд, Ҳирот, Урузгон, Нимрўз, Қундуз, Тоҳар, Бадахшон ва Бағлонга тарқалган. Ҳукуматнинг олти вазири Қандаҳорга бориб, шахсан Охунзодани иқтисодиёт ва бошқарув учун хавф-хатарлар ҳақида огоҳлантирмоқчи.
Балхда шикоятлардан сўнг губернатор Юсуф Вафо банклар, электрон ID-офис ва бир қатор идоралар учун интернетни қисман тиклаган. Бироқ, бошқа ҳудудларда вазият кескинлигича қолмоқда: Ҳиротда оптик толали линия қурилиши тўхтатилди, Қундузда эса Толибон кучлари провайдерларнинг ускуналарини олиб қўйган.
Чекловлар расман фақат Afghan Telecom тармоғига тегишли, бироқ маҳаллий аҳоли узилишлар компаниянинг барча линияларига таъсир қилганини таъкидламоқда. Хусусий тармоқлар орқали мобил интернет ҳозирча мавжуд, бироқ фойдаланувчилар таъқиқлар кенгайишидан хавотирда.
Изоҳлар мавжуд емас