Загрузка
Загрузка
Туркияда "Қизил шарбат" сериали юлдузи Доғукан Гўнгўр қўлга олинди
Дунё

Туркияда "Қизил шарбат" сериали юлдузи Доғукан Гўнгўр қўлга олинди

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркия полицияси тўртта вилоятда ўтказган кенг кўламли тезкор тадбир давомида машҳур актёр Доғукан Гўнгўр ва ижтимоий тармоқ фаоли Бурак Олтиндағ билан биргаликда жами 23 кишини ҳибсга олди. Улар гиёҳванд моддаларни сақлаш, истеъмол қилишга шароит яратиш ва фоҳишабозликка воситачилик қилишда айбланмоқда.

Истанбул Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов доирасида Истанбул, Измир, Денизли ва Муғла шаҳарларида бир вақтнинг ўзида махсус операциялар ўтказилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 26 нафар гумонланувчини қўлга олиш бўйича ордер чиқарган, ҳозиргача уларнинг 23 нафари ҳибсга олинган. Қолган гумондорлардан бири бошқа жинояти учун қамоқда экани, икки нафари эса хорижга қочиб кетгани аниқланган.

Шунингдек, қўшиқчи Аля Шаҳинер ҳам қўлга олинганлар рўйхатида бор. Тадбиркор Қосим Ғарипоғлу ва ижтимоий тармоқ юлдузи Мерт Видинли эса ҳозирча қидирувда.

Мазкур тергов доирасида ҳибсга олинганларнинг умумий сони 36 нафарга етган. Прокуратура маълумотига кўра, операция 2025 йилнинг сўнгги ойларида бошланган ва санъат ҳамда бизнес оламининг бошқа вакилларини ҳам қамраб олиши мумкин. Ҳозирда қўлга олинган шахслар устидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Муҳташам юз йил" юлдузи Халит Эргенч Гези боғидаги намойишлар иши бўйича қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.  Рыза Коджаоглу ҳам ушбу ишда айбланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...