Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Америка Қўшма Штатлари билан ўз фуқаролари учун виза талабларини енгиллаштириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, мамлакат АҚШ фуқаролари учун визаларни бекор қилмоқчи. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги уч ой муддатда Америка томони билан АҚШга ташриф буюрувчи Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар олиб боради.
Шу билан бирга, Ўзбекистонга ташриф буюрувчи АҚШ фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режимни жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Президентнинг 15 майдаги туризмни ривожлантириш ва хорижий меҳмонлар оқимини кўпайтиришга қаратилган фармонида бу борада топшириқ берилган.
Фармонда туризм иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида белгиланган. 2025 йил охирига қадар мамлакат ҳудудларига 15,8 миллион хорижий сайёҳни жалб қилиш ва туризм хизматлари экспортини 4 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон 1 июндан бошлаб Баҳрайн, Қувайт ва Уммон фуқаролари учун виза режимини бекор қилади, улар Ўзбекистонга визасиз киришлари ва мамлакатда 30 кунгача қолишлари мумкин бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас