Россиянинг янги элчиси Алексей Ерхов Тошкентга келди
Сиёсат

Россиянинг янги элчиси Алексей Ерхов Тошкентга келди

31

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Алексей Ерхов лавозимга киришиш учун Тошкентга келди.

Бу ҳақда Россия дипломатик миссияси матбуот хизмати хабар берди.

"Бу ерда, меҳмондўст Ўзбекистон заминида эканимдан жуда хурсандман. Бу мен учун катта шараф", - деди Алексей Ерхов.

У Россия Федерацияси президентининг 2025 йил 5 сентябрдаги 624-сонли фармони билан Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.

Тошкентга келишидан олдин Ерхов 2017 йил июнидан 2023 йил сентябригача Россиянинг Туркиядаги элчиси лавозимида ишлаган.

Илгари Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси вазифасини Олег Малгинов бажарган, унгача миссияни Владимир Тюрденев бошқарган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...