Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузган хонанда Сардор Мамадалиев жаримага тортилди. У фарғоналик шоир Илҳомжон Комиловнинг "Севилмаган ёр керак менга" шеъридан рухсатсиз фойдаланган.
Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, санъаткорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди унга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари - 750 минг сўм миқдорида жарима солган.
Аввалроқ муаллифлик ҳуқуқи бузилиши билан боғлиқ можарога хонанда Ботир Қодиров ҳам аралашган эди. Абдусамий тахаллуси билан танилган Шоҳрух Абдувоҳидовнинг айтишича, санъаткор унинг шеърларидан қўшиқлари учун рухсатсиз ва қалам ҳақи тўламасдан фойдаланган. Иш судга юборилган ва суд 3 миллион сўм жарима тўлаш ҳақида қарор чиқарган.

Изоҳлар мавжуд емас