Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Осиё тараққиёт банки ва Саудия Арабистонининг АCWА Power компанияси ўртасида 51 миллион долларлик кредит пакети имзоланди. Ушбу маблағлар Қорақалпоғистонда "Нукус-2" лойиҳаси доирасида шамол электр станцияси ва аккумуляторли энергия сақлаш тизимини қуриш учун ажратилган. Бу коммунал миқёсдаги энергияни аккумуляторли сақлаш тизимига эга Марказий Осиёдаги биринчи шамол энергетикаси объекти бўлади.
Лойиҳа доирасида 200 мегаватт қувватли шамол электр станцияси ва 100 мегаватт-соат қувватли аккумуляторли энергия сақлаш тизимини қуриш ва эксплуатация қилиш, шунингдек, доимий узатмани алмаштириш кўзда тутилган. У йилига 727,9 минг мегаватт тоза электр энергияси ишлаб чиқариши ва йилига 406,2 минг тонна CО2 эквивалентида чиқиндиларни камайтириши кутилмоқда. Қурилиш ва эксплуатация жараёнида 200 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
"Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг келажакда кам углеродли энергетикага ўтишида муҳим қадамдир",- деди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая.
Жорий йилда ОТБ ва Ўзбекистон ҳамкорлигига 30 йил бўлади. Бу вақт ичида банк мамлакатга 14,3 миллиард доллар миқдорида кредитлар, суверен бўлмаган кредитлар, грантлар ва техник ёрдам ажратди.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Қорақалпоғистонда А-380 халқаро автомобиль йўлининг 15 километр қисми реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган эди. 2022 йилда ОТБ автомобиль йўлларини ривожлантириш, жумладан, ушбу магистралнинг 87 километрини реконструкция қилиш учун 270 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди.
Изоҳлар мавжуд емас