Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йилнинг январь-июль ойларида 8 минг нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШга ташриф буюрди, дея хабар берди Статистика агентлиги. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,3% га ошган.
Саёҳатларнинг аксарияти туризмга тўғри келди - 5,6 минг киши. Яна 2 минг нафари қариндошларини йўқлашга, 179 нафари ўқишга, 104 нафари хизмат юзасидан, 23 нафари даволанишга кетган.
Аввалроқ АҚШда хорижлик талабалар, журналистлар ва алмашув дастурлари иштирокчилари учун янги қоидаларни жорий этиш таклиф қилинганди. Энди уларнинг мамлакатда бўлишини белгиланган муддат билан чекламоқчи.
Унга кўра, хорижлик журналистлар АҚШда 240 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ишлай олади, шундан сўнг визани узайтиришга тўғри келади.

Изоҳлар мавжуд емас