Загрузка
Загрузка
От билан юриш. "Евросиё банки" Ўзбекистон бозоридан ўзи чиқиб кетганини маълум қилди
Иқтисод

От билан юриш. "Евросиё банки" Ўзбекистон бозоридан ўзи чиқиб кетганини маълум қилди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистоннинг "Евроосиё банки"нинг Ўзбекистондаги шўба корхонаси лицензиясининг яқинда бекор қилиниши "илгари қабул қилинган стратегик қарорнинг мантиқий якуни" экан. Молиявий ташкилотнинг Қозоғистондаги бош офиси матбуот хизмати Ўзбекистон бозорини тарк этишнинг асл сабабларини маълум қилган.

Ўзбекистондаги бўлинмага сармоя киритишни тўхтатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Марказий банки лицензияни расман қайтариб олишидан анча олдин бошқарув ва директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган. Сабаби: "Евросиё банки" ўз ресурсларини Қозоғистонда бизнесни ривожлантиришга йўналтирмоқчи.

"Қозоғистон бозорига эътибор қаратиш банкка янги лойиҳаларни амалга ошириш ва мижозлар ҳамда ҳамкорлар учун энг катта салоҳиятга эга бўлган сегментларда ўз мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамизки, кеча Ўзбекистон Марказий банки лицензияни қайтариб олгани ва "Евроосиё банки"ни мажбурий тугатгани ҳақида хабар берилган эди. Сабаблар қаторида устав капиталининг етарли эмаслиги, шунингдек, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилмаслиги кўрсатилган.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, куни кеча асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган тадбиркор, "Евроосиё банки"нинг 100 фоиз акцияларига эгалик қилувчи "Евроосиё молия компанияси" бенефициари Патоҳ Шодиев ўз компаниясини судга бериб, компенсация талаб қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...