Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда исломий молиядаги асосий операциялар ҚҚСдан озод қилинади
Иқтисод

Ўзбекистонда исломий молиядаги асосий операциялар ҚҚСдан озод қилинади

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Янги қабул қилинган қонун билан Ўзбекистон солиқ тизимига исломий молия фаолиятига хос бўлган солиқ имтиёзлари ва мажбуриятлари киритилди. Эндиликда Марказий банк қошида махсус Исломий молия кенгаши ташкил этилади ва соҳадаги асосий операциялар ҚҚСдан озод қилинади. 

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга кўра, мамлакат молиявий тизимида исломий молиявий хизматларни тартибга солувчи янги механизмлар ишга тушади. Хусусан, Марказий банк таркибида 5 нафар аъзодан иборат Исломий молия кенгаши фаолият юрита бошлайди. Ушбу орган соҳадаги стандартлар ва шариат тамойилларига мувофиқликни назорат қилади. 

Янги тартибнинг энг муҳим жиҳатларидан бири исломий молиявий операцияларни қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилиш билан боғлиқ. Хусусан, исломий қимматли қоғозлар (сертификатлар) билан боғлиқ барча амалиётлар ҳамда банк ва микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган воситачилик хизматлари эндиликда ҚҚСга тортилмайди. 

Шунингдек, исломий ижара (лизинг) доирасида мол-мулкни топширишда ижара тўловлари суммаси ва сотиб олиш нархи ўртасидаги фарқ, шунингдек, товарларга қўйиладиган устамалар ҳам солиқдан озод қилинган операциялар сирасига киритилган. Бу исломий молия маҳсулотларининг анъанавий банк хизматлари билан рақобатлаша олиши учун тенг шароит яратади. 

Шу билан бирга, қонунда мулкий масъулият масаласи ҳам аниқ кўрсатилган. Кўчмас мулкни исломий ижарага берувчи банклар ва микромолия ташкилотлари ушбу мулклар бўйича мол-мулк солиғи тўловчилари сифатида қоладилар. 

Аввалроқ Ўзбекистон Сенати мамлакат банк-молия тизими учун тарихий аҳамиятга эга бўлган исломий молия хизматларини жорий этишга оид қонунни маъқуллаганди. Ушбу ҳужжат билан 2 та кодекс ва 7 та қонунга ўзгартиришлар киритилиб, соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқлар тўлиқ бартараф этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...