Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти қонуний асосга эга бўлди
Иқтисод

Ўзбекистонда исломий банк фаолияти қонуний асосга эга бўлди

67
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Сенати мамлакат банк-молия тизими учун тарихий аҳамиятга эга бўлган исломий молия хизматларини жорий этишга оид қонунни маъқуллади. Ушбу ҳужжат билан 2 та кодекс ва 7 та қонунга ўзгартиришлар киритилиб, соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқлар тўлиқ бартараф этилди.

Қонунга кўра, банк соҳасида исломий банк фаолияти учун махсус лицензия тури яратилади.

Банклар ё тўлиқ исломий банк сифатида, ёки анъанавий банк таркибида "исломий дарча" шаклида хизмат кўрсатиши мумкин.

Марказий банкда ва тижорат банкларида Исломий молия кенгашлари тузилади. Улар кўрсатилаётган хизматларнинг шариат тамойилларига мувофиқлигини назорат қилади.

Исломий молия анъанавий кредитдан фарқ қилгани учун Солиқ кодексига алоҳида боб киритилади.

Эндиликда исломий молиявий операциялардан олинган даромадлар солиқ солишда фоизли даромадларга (дивидендларга) тенглаштирилади.

Мижозга сотиладиган товарлар устидаги устама қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилинади. Бу исломий молия маҳсулотларини анъанавий кредитлар билан рақобатбардош қилади.

Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу қонун мамлакат иқтисодиётига Яқин Шарқ ва ислом дунёсидан янги стратегик инвесторларни жалб қилади.

Диний эътиқоди туфайли анъанавий банк хизматларидан фойдаланмай келаётган аҳоли ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар очади.

Банк бозорида рақобатни ошириб, молиявий хизматлар турини кенгайтиради.

Олдинроқ мамлакат тижорат банкларида исломий молиялаштириш хизматлари босқичма-босқич жорий этила бошланиши, биринчи банк бундай маҳсулотларни 2027 йилда таклиф қилишни бошлиши ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...