Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти ва пойтахтни боғловчи 134-сонли автобус йўналиши янгиланди. Эндиликда йўналиш Боғишамол маҳалласи — Чилонзор метроси оралиғида қатнайди.
Ушбу ўзгаришлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш бўйича 2025-йил 9-июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилган.
Аввал 134-сонли автобус Жанубий вокзал бекатидан Чилонзор метроси бекатигача қатнар эди.
Энди йўналишнинг Жанубий вокзал томони қисқартирилган, бошқа томондан эса Назарбек қишлоғидан Боғишамол маҳалласигача узайтирилган.
Чилонзор метроси — Жанубий вокзал оралиғида йўловчилар учун 8, 48, 70, 84, 99 ва 131-сонли йўналишлар муқобил сифатида ишламоқда. Ушбу йўналишларда жами 75 та автобус ҳаракатланмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас