Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Адлия вазирлиги "Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг хавфсизлик талаблари"ни давлат рўйхатидан ўтказди.
Мазкур ҳужжат атом электр станциялари, кичик модулли ва тадқиқот ядро реакторлари ҳамда бошқа ядровий қурилмаларда ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишда хавфсизликни таъминлашга қаратилган.
Янги тартибга кўра, ходимларнинг нурланиш даражаси устидан доимий индивидуал назорат олиб борилади, чиқиндилар фаоллик даражасига кўра таснифланади ҳамда радиация тарқалишининг олдини олиш учун муҳофаза ва муҳандислик тўсиқлари қўлланилади.
Шунингдек, ходимлар шахсий ҳимоя воситалари ва дозиметрик назорат ускуналари билан таъминланади. Ҳар бир объектнинг лойиҳасида радиациявий назорат шакли аниқ белгиланиб, эксплуатация ҳужжатларида акс эттирилиши шарт.
Эксплуатация қилувчи ташкилотлар радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича йўриқномалар ва қўлланмаларни ишлаб чиқади.
Бундан ташқари, атом энергиясидан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар миқдори ва йиллик режалаштирилган ҳажмлари махсус ҳисоботларда қайд этилади.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятида мамлакатимиздаги биринчи кичик қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) қурилишининг асосий босқичи бошланганди. Фориш туманидаги майдонда РИТМ-200Н реакторли энергоблок учун котлован тайёрлашга киришилган.

Изоҳлар мавжуд емас