Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Адлия вазирлиги Марказий банкнинг "Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш" ҳақидаги қарорини давлат рўйхатидан ўтказди.
Ҳужжат билан банклар билан муносабатда бўлаётган истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор янгиликлар жорий этилди:
• Кредит олишдаги таваккалчиликлар: Банклар кредит ажратишдан олдин истеъмолчиларга кредит билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар ҳақида чеклист тақдим этиши шарт.
• Омонат ва ҳисобварақ шартномалари: Банклар омонатчиларни омонатларни кафолатлаш тизими билан таништириши лозим.
• Мураккаб ҳаётий вазиятларда ёрдам: Молиявий қийинчилик ёки мураккаб вазиятга тушган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш тизими жорий этилади ва бу ҳақда банкларнинг веб-сайтларида эълон қилинади. Бунда ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги аёллар учун кредит тўловини 10 ойгача узайтириш имконияти ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, давлат томонидан бериладиган ижтимоий нафақа ва ёрдам пуллари, жумладан ижтимоий карталарга тушадиган маблағлар, кредит қарздорлиги учун ундириб олинмайди.
– Онлайн кредит расмийлаштиришда мижоз розилигини ифодаловчи майдончаларни ёки кредит параметрларини олдиндан белгилаш тақиқланади.
Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтиб амал қилади.

Изоҳлар мавжуд емас