Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда пуллик автотураргоҳлар яқинидаги уйларда яшовчи фуқаролар учун имтиёзлар жорий этилади. Улар ушбу автотураргоҳлардан кечки вақтдан тонггача арзонроқ нархда фойдаланишлари мумкин бўлади.
Пойтахт ҳокимлиги маълумотларига кўра, резидентлар учун кундузги автотураргоҳларга чегирмалар ҳамда байрам ва дам олиш кунларида "янада кенг имтиёзлар" тақдим этилади.
Рухсатнома бериш жорий йилнинг ноябрь ойига қадар йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бунинг учун ҳокимлик электрон ҳужжатларни расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилиш устида ишламоқда. Унда бериладиган имтиёзлар рўйхати, уларнинг амал қилиш муддати, шунингдек имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 8 май куни олтита марказий кўчада пуллик автотураргоҳлар расман ишга туширилган. Июнь ойи охиригача уларни яна 30 та кўчага кенгайтириш, июль ойи охиригача эса 86 та ва тўхташ жойларининг умумий сонини 13,2 мингга етказиш режалаштирилган эди.
Изоҳлар мавжуд емас