Загрузка
Загрузка
Афғонистонда  содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилди
Жамият

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 19 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 10:39 да Афғонистоннинг Тахор вилоятида кучли зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида, хусусан, Сурхондарёда юқори тебранишда сезилган. Эпицентрда зилзила  6 магнитудани ташкил этган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, ер силкинишининг маркази Тошкентдан 551 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 105 километр чуқурликда қайд этилган. 

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича:

  • Сурхондарё вилоятида: 4 балл (эпицентрдан 206 километр узоқда);

  • Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида: 3 балл;

  • Жиззах, Сирдарё, Фарғона, Навоий, Наманган, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳрида: 2-3 балл атрофида.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳудудида зилзила оқибатида жабрланганлар ёки биноларга шикаст етиш ҳолатлари бўйича маълумотлар келиб тушмаган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...