Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Вилоятдаги умумтаълим мактабларида сув таъминоти, санитария-гигиена ва энергия самарадорлигини халқаро талаблар даражасига кўтаришга қаратилган янги лойиҳа бошланган.
ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур дастур доирасида Қашқадарёдаги 50 та мактаб иқлим ўзгаришига мослашиш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича "3 юлдузли" мезон асосида баҳоланади. Лойиҳанинг асосий мақсади — ҳозирда "0 юлдуз" даражасида бўлган мактабларнинг ҳолатини босқичма-босқич энг юқори кўрсаткичга етказишдир.
Ўрганиш натижаларига кўра, 2026 йил давомида дастлабки 10 га яқин мактабда кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ҳозирда мазкур жараённи сифатли ташкил этиш учун 15 нафар маҳаллий тренерлар ўқитилмоқда.
"3 юлдузли" мактаб мезонлари нималарни англатади?
Лойиҳа доирасида мактабларнинг сифат даражаси қуйидаги стандартлар асосида белгиланади:
1-юлдуз: Мактабнинг тоза ичимлик суви билан барқарор таъминлангани;
2-юлдуз: Санитария ва гигиена ҳолатининг юқори даражада эканлиги;
3-юлдуз: Иситиш ва ёритиш тизимларининг замонавийлиги, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, инклюзив ва умумий ҳожатхоналар ҳамда балоғат ёшидаги қизлар учун махсус гигиена шароитларининг мавжудлиги.
Ушбу лойиҳа нафақат ўқувчилар учун қулай таълим муҳитини яратади, балки мактабларда энергия тежамкорлигини ошириш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга хизмат қилади.
2024 йилда ЮНИСЕФ Ўзбекистонда қанча бола ичимлик суви таъминоти ва замонавий ҳожатхоналардан фойдалана олмаслигини маълум қилганди.

Изоҳлар мавжуд емас