Загрузка
Загрузка
ЮНИСЕФ Ўзбекистонда қанча бола ичимлик суви таъминоти ва замонавий ҳожатхоналардан фойдалана олмаслигини маълум қилган
Жамият

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда қанча бола ичимлик суви таъминоти ва замонавий ҳожатхоналардан фойдалана олмаслигини маълум қилган

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда уй хўжаликларининг 26 фоизи ичимлик суви таъминотига уланмаган. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) республикадаги болалар ва ўспиринларнинг аҳволи тўғрисидаги янги ҳисоботида айтилган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар қилмоқда.

Ҳисоботга кўра, ичимлик суви билан боғлиқ энг ёмон ҳолатлар Қашқадарё вилоятида қайд этилган. Иккинчи ўринда Бухоро вилояти, учинчи ўринда Фарғона вилояти турибди.

Шунингдек, БМТ Болалар жамғармаси мутахассисларининг хавотирлари Ўзбекистондаги болаларнинг 15 фоизига яратилган санитария-гигиена шароитлари билан боғлиқ. Санитария жиҳатидан энг ёмон кўрсаткичлар Андижон вилоятида мавжуд. Иккинчи ўринда Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси турибди.

Бундан ташқари, ЮНИСЕФ Ўзбекистондаги уй хўжаликларининг 6 фоизида замонавий ҳожатхоналар ўрнига хандаклар, очиқ чуқурлар ёки очиқ оқавали ҳожатхоналар борлигини аниқлаган. Уйларнинг 18 фоизида қўл ювиш воситалари йўқ.

Ташкилотнинг ҳисоботига кўра, тиббий муассасалардаги вазият бундан яхшироқ эмас. Уларнинг атиги 21 фоизида иссиқ сув бор, фақат 15,6 фоизида тиббий чиқиндилар хавфсиз тарзда йўқ қилинади.

Мактаблардаги вазият ҳам зўр эмас. Агар биринчи смена ғақида гап кетса, Ўзбекистонда ўртача 168 ўқувчига битта қўл ювиш ускунаси тўғри келади. Иккинчи сменада 84 нафар ўқувчи битта қўл ювиш ускунасидан флйдаланади. Мактабларнинг тахминан 3 фоизида сув таъминоти умуман йўқ. Худди шундай ҳолат мактабгача таълим муассасаларида ҳам кузатилмоқда.

ЮНИСЕФ ҳисоботида таъкидланишича, сўнгги беш йил ичида 14 ёшгача бўлган болаларда паразитар ва юқумли касалликлар сони кўпайган.

Болалар жамғармаси вакиллари сув таъминоти соҳасидаги муаммолар болалар фаровонлиги йўлидаги тўсиқлардан бири эканлигини таъкидлашган. Уларни ҳал қилиш учун эса зарур инфратузилмага сармоя киритиш керак. Бунинг учун бир неча миллиард сўм керак бўлади.

Ҳисоботда таъкидланишича, замонавий қурилиш стандартлари амалга оширилмоқда, аммо бу ерда тўхтаб қолмаслик муҳимдир.

Эслатиб ўтамизки, ЮНИСЕФнинг республикадаги болалар ва ўсмирларнинг аҳволи тўғрисидаги ҳисоботи кеча тақдим этилган эди. Унинг муаллифлари соҳадаги ижобий ўзгаришларни ҳам, ҳал қилинмаган муаммоларни ҳам қайд этишган. Муаммолар орасида эрта никоҳ, камбағаллик, ижтимоий тенгсизлик кабилар кўрсатилган. Бундан ташқари, ташкилот вакиллари Ўзбекистондаги афғон қочқинлари билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...