Загрузка
Загрузка
Дунёда ҳар олтинчи одам бепуштликдан азият чекмоқда
Жамият

Дунёда ҳар олтинчи одам бепуштликдан азият чекмоқда

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сайёрамиз аҳолисининг қарийб 17,6 фоизи, яъни ҳар олтинчи катта ёшли инсон бепуштлик муаммосига дуч келмоқда. Бу ҳақдаги маълумотлар 12 февраль — Бутунжаҳон репродуктив саломатлик куни муносабати билан Сеченов университети доценти, уролог-андролог Дмитрий Королев томонидан очиқланди. 

Кўпчилик орасида бепуштлик фақат аёллар билан боғлиқ муаммо деган нотўғри қараш мавжуд бўлса-да, тиббий таҳлиллар мутлақо бошқа манзарани кўрсатмоқда. Мутахассиснинг таъкидлашича, бугунги кунда бепуштликда эркаклар ва аёлларнинг улуши тахминан тенгдир. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари билан ҳам мос келувчи ушбу рақамлар репродуктив саломатлик глобал даражадаги инқироз ёқасида эканидан далолат беради. 

Дмитрий Королев эркаклар саломатлигига салбий таъсир этувчи ва бепуштликка олиб келувчи касалликлар - туғма аномалиялар, варикоцеле (уруғдон веналарининг кенгайиши), семизлик, артериал гипертензия (қон босими ошиши) ва қандли диабет кабиларни санаб ўтган. 

Ҳар йили 12 февралда нишонланадиган Бутунжаҳон репродуктив саломатлик куни айнан шу каби муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратишга хизмат қилади. Мутахассисларнинг фикрича, бепуштлик нафақат тиббий, балки ижтимоий ва демографик муаммо бўлиб, уни даволашда касалликнинг илк босқичларида шифокорга мурожаат қилиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...