Загрузка
Загрузка
Дунёнинг нуфузли олийгоҳида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади
Жамият

Дунёнинг нуфузли олийгоҳида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Оксфорд университетининг "Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари" факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилиши йўлга қўйилади. 

Бу ҳақда  Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди. 

"Шуни қувонч ва ифтихор билан айтмоқчиманки, Оксфорд университетининг "Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари" факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади", — деди администрацияси раҳбари.

Мирзиёева, шунингдек, университет томонидан Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун берилган мукофотни қабул қилганини маълум қилган.

Ташриф давомида Мирзо Улуғбекнинг "Зижи Кўрагоний", Алишер Навоийнинг "Хамса", Ҳусайн Бойқаронинг "Девони Ҳусайний", Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа тарихий қўлёзмалар сақланаётган Бодлиан кутубхонаси билан ҳам танишган.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...