Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий куз-қиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, тарифларни индексация қилиш масаласи фақат келгуси йилнинг май ойида - инфляция даражаси доирасида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда энергия тарифлари охирги марта 2025 йилнинг май ойида оширилган эди. Нархларни оширишнинг биринчи босқичи 2024 йил май ойида бўлиб ўтди, ўшанда электр энергияси ва газ истеъмолининг ижтимоий меъёрлари жорий этилди.

Изоҳлар мавжуд емас