Загрузка
Загрузка
Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳисобига 500 доллардан Президент совғаси ўтказилди
Жамият

Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳисобига 500 доллардан Президент совғаси ўтказилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳар бири учун махсус омонат ҳисобварақлари очилиб, уларга 500 доллар миқдорида маблағ киритилди.

Ушбу маблағлар шунчаки бир марталик ёрдам эмас, балки болаларнинг келажаги учун пойдевор эканлиги таъкидланган.

Болалар 18 ёшга тўлганида, уларнинг мурожаатига асосан маблағлар топширилади.

Маблағлар шунчаки сақланмайди, балки йиллар давомида уларга банк фоизлари қўшилиб боради. Натижада, бола вояга етганда ҳисобдаги маблағ сезиларли даражада кўпайган бўлади.

Маблағлар болаларнинг шахсий ижтимоий карталарига ўтказиб берилади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу каби эътибор ва ғамхўрлик дунёнинг кўплаб давлатларида учрамайдиган ноёб тажрибадир.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида давлат маблағлари ҳисобидан 134 нафар талаба қизларнинг 2025/2026 ўқув йили учун контракт пуллари тўлаб берилганди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги қизлар - етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талаба қизлар қўллаб-қувватланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...