Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар тизимида кўп йиллар раҳбарлик қилган, эл-юрт осойишталиги йўлида фидокорона хизмат кўрсатган истеъфодаги генерал-майор Жанабай Палимович Шилмановнинг вафоти этди.
Жанабай Шилманов 1940 йилда Кегейли туманида туғилган бўлиб, ўз фаолиятини ҳарбий-денгиз флотида бошлаган ва кейинчалик Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органларида масъулиятли лавозимларда ишлаб келган. Айниқса, унинг 1991 йилдан 2002 йилгача Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимидаги фаолияти тизим ривожи ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим босқич бўлган.
У Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган ва хизмат фаолияти давомида 2-даражали "Шон-шараф" ордени ҳамда "Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист" унвони билан тақдирланган.
Нафақага чиққанидан сўнг ҳам жамоат ишларида фаол бўлган генерал Жўқорғи Кенгес қўмита раиси ва Конституциявий назорат қўмитаси раиси сифатида давлат бошқарувига ўз ҳиссасини қўшишда давом этган.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз.

Изоҳлар мавжуд емас