Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Назарбекда яна ёнғин содир бўлди" деган хабар юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, воқеа 26 октябрь куни соат 20:06 да Зангиота тумани "Хоразмий" маҳалла фуқаролар йиғинининг Назарбек шоҳ кўчасида жойлашган полиетилен ишлаб чиқариш цехи омборхонаси ҳудудида юз берган. Ҳозирда бу ерда тозалаш ишлари олиб борилаётгани сабабли тутун ва ёнғинга ўхшаш ҳолат кузатилган, аммо амалда ёнғин содир бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зангиота тумани "Назарбек" маҳалласидаги ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас