Загрузка
Загрузка
Рақобат қўмитаси чиқинди учун асоссиз қарздорлик туфайли электр энергиясига қўйилган чекловлар бекор қилинишни талаб қилмоқда
Жамият

Рақобат қўмитаси чиқинди учун асоссиз қарздорлик туфайли электр энергиясига қўйилган чекловлар бекор қилинишни талаб қилмоқда

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Рақобат қўмитаси асоссиз қарздорлик сабабли фуқароларнинг электр энергияси тўловларига киритилган чекловларни қайта кўриб чиқиш юзасидан Чиқиндиларни бошқариш агентлигига расмий сўров юборди. Бунга сабаб сифатида 2026 йилнинг бошида истеъмолчилардан келиб тушган 850 дан ортиқ шикоятлар кўрсатилмоқда. 

Мурожаатларда фуқаролар аслида мавжуд бўлмаган ёки кўрсатилмаган чиқинди хизматлари учун қарздор деб топилгани ва бунинг оқибатида электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятидан маҳрум бўлаётганидан норозилик билдирган.  

Ўрганишлар давомида Наманган, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона вилоятларида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш графиги бузилгани, аммо шунга қарамай фуқароларга тўлов ҳисоблангани аниқланган. Амалдаги қонунчиликка, хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 95-сонли қарорига мувофиқ, хизмат кўрсатилмаган ёки сифатсиз бажарилган тақдирда истеъмолчи тўловдан озод этилиши шарт. 

Бироқ амалиётда ушбу асоссиз қарзлар электр энергияси тизимидаги чекловларга сабаб бўлмоқда. 

Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги зиммасига асоссиз ҳисобланган қарздорликларни қайта хатловдан ўтказиш ва улар туфайли қўйилган "блок"ларни бартараф этиш вазифасини қўйган. 

"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олиш қатъиян тақиқланиши ва бундай ҳолатлар юзасидан фуқаролар қўмитага мурожаат қилишда давом этишлари сўралган. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан шуғулланувчи бешта компания амалда кўрсатилмаган хизматлар учун уй хўжаликларидан асоссиз равишда ҳақ ундирганди. Ортиқча тўловнинг умумий миқдори 8,8 миллиард сўмни ташкил этган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...