Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти Рақобат бошқармаси Ангрен иссиқлик электр станцияси мурожаати асосида ўтказилган ўрганишлар натижасида YEROSTIGAZ компанияси томонидан тарифлар асоссиз оширилганини аниқлаган. Махсус комиссия қарорига кўра, жамиятга нисбатан молиявий жарима қўлланилиб, қарийб 2,8 миллиард сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича мажбурий кўрсатма берилган.
Суриштирув жараёнида YEROSTIGAZ 2024 йилнинг февраль ойида етказиб берилган газ учун амалдаги 135 969 сўмлик тариф ўрнига, декларация қилинмаган 265 536 сўмлик оширилган нархни қўллагани фош бўлган. Натижада февраль ойининг ўзида 1,8 миллиард сўмдан ортиқ, март ойининг 12 куни давомида эса яна қарийб 1 миллиард сўм маблағ истеъмолчидан асоссиз равишда ундирилган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармаси томонидан "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли низомлари талабларини бузиш аломатлари билан иш қўзғатилган. Ҳозирда мазкур ишни якуний ҳал этиш ва маблағларни қайтариш масаласи суд тартибида кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас