Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жароҳатланган ЙПХ ходими шифохонада вафот этгани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ички ишлар вазирлиги мазкур хабар юзасидан расмий муносабат билдириб, фуқароларни фақат тасдиқланган маълумотларга таянишга чақирган.
Вазирлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз ва ёлғон хабарларни тарқатмасликни сўраб, бундай ҳаракатлар учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган. Расмий баёнотга кўра, соҳага оид ҳар қандай ишончли маълумотларни Ички ишлар вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали олиш мумкин.
Аввалроқ "Госпитальный" бозори яқинида BMW русумли автомашина ЙПХ ходимини уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда ходимнинг саломатлиги ва ҳолат юзасидан суриштирув ишлари вазирлик назоратида давом этмоқда. Жамоатчиликдан ваҳимага берилмаслик ва расмий манбалар ахборотини кутиш сўралган.

Изоҳлар мавжуд емас