Загрузка
Загрузка
Шамол, ёмғир, баъзи жойларда қор. Синоптиклар ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот беришди
Жамият

Шамол, ёмғир, баъзи жойларда қор. Синоптиклар ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот беришди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ўзгидромет" хабарига кўра, келаси ҳафта Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади. 9 февралдан қатор ҳудудларда ёмғир ёғишни бошлайди, 10-11 февралда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 9 ва 10 февраль кунлари кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 11 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғиши, қор ёғиши, туман тушиши, шамол кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 9 февраль куни кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 10 ва 11 февраль кунлари ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Навоий вилоятининг шимолида 9 ва 10 февраль кунлари 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 9 февраль куни кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 10 ва 11 февраль кунлари кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ кузатилади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарёда 9 февраль куни кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 10 февралда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ қайд этилади. 11 февралда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 9 февраль куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. 10 ва 11 февраль кунлари кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Баъзи жойларга туман тушади, маҳаллий ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда 9 февралда ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади. 10 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ кузатилади. 11 февралда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ сақланиб туради. Кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...