Загрузка
Загрузка
Tashkent City Mall мажмуасида ёнғинга қарши амалий-тактик машқлар ўтказилади
Жамият

Tashkent City Mall мажмуасида ёнғинга қарши амалий-тактик машқлар ўтказилади

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 16 февраль куни соат 15:00 да Шайхонтоҳур туманидаги Tashkent City Mall биносида Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан махсус ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Тошкент шаҳар ФВБ маълумотига кўра, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган мажмуада ўтказиладиган ушбу тадбир ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш кўникмаларини оширишга қаратилган.

Машғулотлар давомида ёнғинларнинг барвақт олдини олиш чоралари, ёнғин ва зилзила содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш тартиби, ўт ўчириш воситаларини амалда қўллаш ҳаракатлари амалга оширилади.

Мутасаддилар пойтахт фуқаролари ва меҳмонларидан ҳудудда махсус техникалар ҳамда амалий жараёнларни кўрганда хавотирга тушмасликни сўрамоқда. Ўқув машғулотлари давомида барча хавфсизлик чоралари тўлиқ таъминланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...