Загрузка
Загрузка
Тошкентда мактаблар, шифохоналар ва бозорларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги текширилмоқда
Жамият

Тошкентда мактаблар, шифохоналар ва бозорларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги текширилмоқда

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича кенг кўламли тактик-махсус тадбирлар режаси амалга оширилмоқда. Машғулотлар жами 1 085 та объектда ўтказилиши режалаштирилган.

10 февраль ҳолатига кўра, 216 та умумтаълим мактаби ҳамда 81 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалий машғулотлар ўтказилди.

Рўйхатга 494 та мактабгача таълим муассасаси, 326 та мактаб, 152 та тиббиёт муассасаси ва 92 та олий таълим муассасаси киритилган. Шунингдек, 73 та савдо объектида - 19 та бозор ва 54 та савдо мажмуасида машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Машғулотлар давомида ходимлар, педагоглар ва ўқувчилар эвакуация қилиш тартиби, хавфсизлик чоралари ва фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳаракат қилиш алгоритмларини машқ қилишади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...