Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 27 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
"Ҳудудгаз Пойтахт" матбуот хизматининг аниқлик киритишича, "Сарбон" маҳалласида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Чеклов 312 та хонадон ва 6 та йирик истеъмолчига таъсир қилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти тўлиқ тикланади.
Газ компанияси вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўради.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас