Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабар беришича, режали таъмирлаш ишлари муносабати билан 8 апрель куни Бектемир, Чилонзор ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Газ таъминоти вақтинча тўхтатиладиган ҳудудлар:
Бектемир тумани (соат 11:00 дан 15:00 гача):
• "Гулбоғ" маҳалласи.
Чилонзор тумани (соат 11:00 дан 13:00 гача):
• "Бешқўрғон" ва "Бек тўпи" маҳаллалари.
Янгиҳаёт тумани (соат 11:00 дан 14:00 гача):
• "Машъал" маҳалласи.
Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Изоҳлар мавжуд емас