Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон телефон рақамлари орқали 100 долларга 100 мингта фейк аккаунт очиш мумкин
Жамият

Ўзбекистон телефон рақамлари орқали 100 долларга 100 мингта фейк аккаунт очиш мумкин

51
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Буюк Британиянинг Кембриж университети томонидан ишлаб чиқилган Cambridge Online Trust and Safety Index (COTSI) глобал лойиҳаси доирасида онлайн платформаларда сохта аккаунтлар яратиш бозори таҳлил қилинди. Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон телефон рақамлари орқали SMS-верификация хизматлари дунё бозорида энг арзон ва энг оммабоп йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

Ушбу индекс 500 дан ортиқ ижтимоий тармоқлар ва онлайн хизматларда (TikTok, Amazon, Spotify ва ҳ.к.) фейк аккаунтлар яратиш учун зарур бўлган техник имкониятларни реал вақт режимида кузатиб боради. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, Ўзбекистонга тегишли рақамлар "онлайн манипуляция иқтисодиёти"нинг фаол бўғинига айланган.

Тадқиқотда аниқланишича, Ўзбекистон рақамлари орқали SMS-тасдиқлаш хизмати шу қадар арзонки, атиги 100 доллар эвазига 100 мингдан ортиқ сохта аккаунтни фаоллаштириш имконияти мавжуд. "Қора бозор"да Ўзбекистонга тегишли 2,4 миллиондан ортиқ SMS-верификация хизмати тайёр ҳолатда сотувга қўйилган. Бу мамлакат рақамларидан фойдаланган ҳолда улкан "ботлар армияси"ни яратиш мумкинлигини англатади.

Бундай сохта профиллардан сунъий оммавийлик (лайк, обуначи кўпайтириш) шакллантириш ҳамда мувофиқлаштирилган ахборот таъсири кампанияларини ўтказишда фойдаланилади.

Ҳар бир фейк аккаунтнинг негизида аниқ бир телефон рақами ва SIM-карта туради. Тадқиқотчиларнинг фикрича, айнан SIM-карталар савдоси ва уларнинг тартибга солиниши сохта аккаунтларга қарши курашдаги энг муҳим бўғиндир. Келтирилган рақамлар бозордаги барча таклифлар реал ишлайди дегани бўлмаса-да (уларнинг бир қисми блокланиши мумкин), Ўзбекистонда бу борадаги инфратузилма кенг тарқалгани ва онлайн муҳитга таъсир ўтказиш хавфи юқорилигини тасдиқлайди.

Бундай вазият рақамли хавфсизликни таъминлаш ва телефон рақамларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш масаласини янада долзарблаштиради.

Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 22 апрелдан бошлаб мобил иловаларда рўйхатдан ўтиш ва банк карталарини бириктириш учун телефон рақами фойдаланувчининг шахсий маълумотларига мос келиши шарт этиб белгиланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...