Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда гўшт импорти учун субсидиялар ажратилади
Иқтисод

Ўзбекистонда гўшт импорти учун субсидиялар ажратилади

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентнинг ПҚ–130-сонли янги қарори қабул қилинди. Унга кўра, гўшт маҳсулотлари нархини барқарор сақлаш учун тадбиркорларга бюджетдан вақтинчалик субсидиялар ажратилади.

Ушбу чора-тадбирлар бозордаги талабни қондириш ва маҳсулот таннархини пасайтиришга қаратилган. Субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилиши белгиланган.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан 1 августга қадар мол ва қўй гўштини ҳаво транспортида импорт қилувчи тадбиркорларга ташиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. Бунда субсидия миқдори ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 доллардан ошмаслиги лозим.

2026 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар хориждан ҳаво йўллари орқали олиб келинган ҳар бир бош наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи субсидия сифатида қайтарилади. Бунда максимал тўлов миқдори бир бош қорамол учун 4 миллион сўм этиб белгиланди.

Мазкур қарорнинг ижро этилиши ички бозорда гўшт маҳсулотлари тақчиллигининг олдини олиш ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари таннархини пасайтириш учун дастак бўлиши керак бўлган импорт мол гўшти нархи амалда маҳаллий маҳсулот билан тенглашгант ҳақида хабар берган эдик. 2026 йил март ойига келиб, истеъмолчиларнинг кузатувларига кўра, Беларус ва Қозоғистондан импорт қилинган гўшт нархи деярли икки баравар ошганди, бу эса профиль интернет ҳамжамиятларида танқид тўлқинини келтириб чиқарганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...