Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Урганч давлат университети ҳамда Фарғона давлат техника университетига янги раҳбарлар тайинланди.
Ҳужжатга кўра, Мадрахимова Феруза Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ректори лавозимини эгаллади. У мазкур тайинловгача Урганч давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тожиев Рустамбек Фарғона давлат техника университети ректори этиб тайинланди. У бунга қадар Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги университетининг раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Мазкур тайинловлар олий таълим муассасаларида бошқарув самарадорлигини ошириш ва таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида амалга оширилган.
Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани ҳамда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида маҳаллий бошқарув тизимидаги кадрлар алмашинуви амалга оширилганди. Тасдиқланган қарорларга кўра, Исломбек Сдиков Тахиатош туманига, Мўмин Амонов эса Шофиркон туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар мавжуд емас