Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани ҳамда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида маҳаллий бошқарув тизимидаги кадрлар алмашинуви амалга оширилди. Тасдиқланган қарорларга кўра, Исломбек Сдиков Тахиатош туманига, Мўмин Амонов эса Шофиркон туманига ҳоким этиб тайинланди.
Исламбек Сдиков ушбу лавозимга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси сифатида фаолият юритган. Тахиатош туманининг собиқ ҳокими Камилжан Айтбаев эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари — қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига ўтказилган.

Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланган 38 ёшли Мўмин Амонов тайинловга қадар Бухоро шаҳри ҳокимининг қурилиш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан ушбу номзод расман тасдиқланган.

Олдинроқ Президент қарорига мувофиқ, Ҳилола Умарова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогик университети ректори лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар мавжуд емас