Загрузка
Загрузка
Қурувчиларнинг "айёрона" шартномалари фош этилди
Жамият

Қурувчиларнинг "айёрона" шартномалари фош этилди

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобат қўмитаси қурилиш компаниялари томонидан тузилаётган шартномалар харидорларни мутлақо ҳимоясиз қолдириб, фақат қурувчи манфаатларига хизмат қилаётганини аниқлади.

Қўмита томонидан 130 га яқин қурувчи-истеъмолчи шартномалари экспертизадан ўтказилганда, уларнинг аксариятида қонунбузилиш ҳолатлари ва "айёрона" бандлар борлиги маълум бўлган.

Ўрганишлар натижасида қурувчилар ўз мажбуриятларидан қочиш ва харидорларни жавобгарликка тортиш учун турли ҳуқуқий ҳийлалардан фойдаланиб келаётгани фош этилган.

Шартномалардаги асосий ҳийлалардан бири аксарият ҳолатларда уйни топшириш муддати кечиккани учун пеня, кафолат муддати ва нуқсонларни бартараф этиш мажбуриятлари атайлаб киритилмаган.

Агар харидор шартномани бекор қилмоқчи бўлса, тўланган пулни қайтариш муддати асоссиз равишда 30 кундан 3 йилгача (24–36 ой) этиб белгиланган.

Айрим ҳолатларда шартномаларни қурилишга масъул бўлган компания эмас, балки "Агент" ёки "Тижорат вакили" сифатида ўзга шахслар имзолаган. Бу эса муаммо туғилганда ҳақиқий қурувчини ҳуқуқий жавобгарликдан озод қилади.

Шартномалар шундай тузилганки, истеъмолчи ўз ҳуқуқини талаб қила олмайди, аммо қурувчи ҳар қандай вазиятда устунликка эга бўлади.

Мазкур "айёрона" схемалар ва сифатсиз қурилишлар бўйича келиб тушган 1 700 дан ортиқ мурожаат туфайли Рақобат қўмитаси қурувчилардан 22,1 миллиард сўм маблағни фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилдирди. Шунингдек, рухсат ҳужжатларисиз уйларни реклама қилган компанияларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.

Қўмита фуқароларни уй харид қилишда шартномани ҳуқуқшунос билан бирга кўздан кечиришга ва қурувчининг маълумотларини "Шаффоф қурилиш" тизими орқали текширишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қурилиш компаниялари фуқароларни розилигисиз уларни сохта ишга жойлаштира бошлаганди. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларда бу рейтингни сунъий равишда ошириш учун қилинаётгани қайд этилган эди. Қурилиш вазирлиги ҳолатга муносабат билдирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...