Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон раҳбарияти ташаббуси билан қўшни Афғонистон халқига навбатдаги йирик гуманитар кўмак партияси топширилди. Маросим Афғонистоннинг Балх вилояти, Ҳайратон шаҳрида бўлиб ўтди.
Инсонпарварлик юкининг умумий оғирлиги қарийб 390 тонна бўлиб, унинг таркиби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, зарур дори-дармонлар ва турли тиббий асбоб-ускуналардан ташкил топган.
Юклар Сурхондарё вилоятидаги Termez Cargo Centre халқаро логистика марказида шакллантирилган.
Бу Ўзбекистон томонидан 2025 йил давомида афғон халқига юборилган тўртинчи йирик инсонпарварлик ёрдами ҳисобланади. Балх вилояти ҳокими Вафо Ўзбекистон Президентига оғир дамларда кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлаш учун ўз миннатдорлигини билдирган.

Изоҳлар мавжуд емас