Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовни маълум қилишича, мамлакат энергетика тизими октябрь ойидан бошлаб тўлиқ куз-қиш режимига ўтган ва ҳозирги кунда барча ҳудудларда 24 соатлик навбатчилик тизими жорий этилган бўлиб, бу фуқароларни узлуксиз энергия билан таъминлашни мақсад қилади.
Вазирлик ахборотига кўра, соҳа барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш мақсадида бир қатор янги энергия ишлаб чиқариш станциялари фойдаланишга топширилган.
Келтирилишича, генерация қувватларини ошириш асосий мақсадлардан бири ҳисобланган, агар 2016-йилгача 3 ГВтдан ортиқ қувват ишга туширилган бўлса, сўнгги 8 йил ичида бу кўрсаткич 15 ГВтдан ошган. Йил якунига қадар умумий ўрнатилган қувват 28 ГВтга етиши кутилмоқда.
Бугунги кунда электр энергияси ишлаб чиқаришда "яшил" энергия манбаларининг улуши 23 фоизни ташкил этмоқда.
Йил якунига қадар 3 000 МВтдан ортиқ қуёш ва шамол электр станциялари, 1 167 МВт қувватли иссиқлик электр станциялари, 1 500 МВтдан ортиқ энергияни сақлаш тизимлари фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, ҳозирда умумий 40 МВт қувватга эга 59 та микро ГЭС ишга туширилган бўлиб, қўшимча равишда 15 МВт қувватли 13 та микро ГЭС ҳам фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, иситиш мавсуми арафасида Тошкент шаҳри аҳолиси учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилиши маълум қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас