Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Олий суди экстремистик ва террористик деб топилган интернет-ресурслар, босма нашрлар ва аудиовизуал материалларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди.
6 апрель ҳолатига кўра, ушбу манбаларни мамлакатнинг бутун ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш расман тақиқланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фуқароларни, айниқса, ёшлар ва уларнинг ота-оналарини ижтимоий тармоқлардаги контентларни истеъмол қилишда ҳушёр бўлишга чақиради.
Telegram, Facebook, Instagram ва бошқа платформаларда "қора рўйхат"га киритилган материалларга обуна бўлиш, уларни сақлаш ёки қайта жойлаштириш республика қонунчилигига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, рўйхатнинг мунтазам равишда янгиланиб бориши аҳолини бузғунчи мафкура ва сектантликдан ҳимоя қилиш чорасидир.
Фуқароларга радикал гуруҳларнинг манипуляцияси қурбонига айланмаслик учун обуналарини текшириш ва қурилмаларни шубҳали контентдан тозалаш тавсия этилади.

Изоҳлар мавжуд емас