Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 19 сентябрдан бошлаб янги iPhone 17 сотуви бошланади. 128 гигабайт хотирага эга асосий модел 799 доллар, 1 терабайт хотирага эга iPhone 17 Pro Max эса тахминан 1,7 минг долларга тушади.
Аммо Ўзбекистонда бундай смартфонни сотиб олиш учун фуқаро неча кун ишлаши керак?
Ranking.kz компанияси таҳлилчилари "iPhone 17 индекси"ни ҳисоблаб чиқишди. Унга кўра, 256 гигабайт хотирага эга смартфонга пул йиғиш учун Ўзбекистон фуқаросига 40 иш куни керак бўлади. Бу тахминан икки ўртача ойлик иш ҳақига тенг.
Энг ривожланган мамлакатларда вазият бошқача. Масалан, Швейцарияда янги телефон учун уч иш куни етарли. Шунингдек, Люксембург, Исландия, Сингапур ва АҚШда қурилма нархи ойлик даромаднинг 20 фоизидан камроқни ташкил этади.
МДҲ ва Марказий Осиё давлатларида ойлик маош янги iPhone’ни сотиб олишга етмайди, бу эса даромадлар ўртасидаги фарқни яққол кўрсатади.
Қизиғи шундаки, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида янги смартфоннинг тахминий нархлари аллақачон муҳокама қилинмоқда: Pro Max модели учун 3,8 минг доллар нарх кўрсатилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас