Загрузка
Загрузка
Финляндия раҳбари Александр Стубб Ўзбекистонга келади
Сиёсат

Финляндия раҳбари Александр Стубб Ўзбекистонга келади

22
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб 29-октабр – 1-ноябрь кунлари мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлади. 

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, экология, кимё, энергетика, рақамлаштириш, тоғ-кон саноати ва бошқа инновацион тармоқларда ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқади.

Шунингдек, меҳнат миграцияси, маданият, таълим тизимига илғор технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилади.

Музокараларда халқаро аҳамиятга эга масалалар, жумладан, кўп томонлама тузилмаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Аввалроқ, Сербия президенти Александар Вучич турмуш ўртоғи билан бирга расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда серб етакчисининг ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этиши режалаштирилган. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...