Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Фаррух Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов муносабати билан у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Фаррух Омонов зиммасига Президент Халқ қабулхонаси раҳбари сифатида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва жойлардаги муаммоларни ҳал этиш тизимини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилади. Унинг янги лавозими Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари мақоми билан бирлаштирилган.
Фаррух Омонов бунга қадар ҳам Президент Администрацияси тизимида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги раҳбар тайинланганди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этган йиғилишда Илҳом Сапаров номзоди тасдиқланган эди.

Изоҳлар мавжуд емас