Загрузка
Загрузка
Вашингтонда Америка–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
Сиёсат

Вашингтонда Америка–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШга амалий ташрифи доирасида Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ҳамда Вашингтон шаҳрида муҳим учрашувлар ўтказди. Ташриф давомида АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларнинг асосий воқеаси Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг расман иш бошлаши бўлган. Мазкур янги тузилма икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва қўшма бизнес ташаббуслари учун мустаҳкам институционал асос яратишга хизмат қилади. Учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Саида Мирзиёева ушбу кенгаш икки мамлакат президентларининг қатъий сиёсий иродаси ва юксак даражадаги ишончи маҳсули эканини таъкидлаган.

Элчи Сержио Горнинг қайд этишича, сўнгги бир йил давомида Қўшма Штатлар Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистон билан стратегик шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги интилишларини амалда исботлаган. Мар-а-Лагодаги қабул доирасида бўлиб ўтган мулоқотларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилган. Тадбирда, шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг оила аъзолари ҳам иштирок этгани қайд этилган.

Ҳозирда Саида Мирзиёеванинг АҚШ пойтахтидаги ишбилармонлик дастури давом этмоқда. Янги ташкил этилган кенгаш доирасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон иқтисодиётига Америка сармояларини жалб қилиш ва савдо алоқаларини кенгайтиришда самарали майдонга айланиши кутилмоқда.

Ҳозирда  АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор янги ташкил этилган АҚШ–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига раҳбарлик қилмоқда. Кенгаш "Америка биринчи" дастури доирасида икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришни мақсад қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...