Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 29 октябрь куни ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле Самарқандга келди. У ташкилот Бош конференциясининг 43-сессияси иштирокчилари делегацияси билан бирга "Париж - Самарқанд" йўналиши бўйича биринчи чартер рейс билан учиб келди.
Олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон ҳукумати ва Самарқанд вилояти раҳбарияти вакиллари кутиб олди.
2017 йилдан бери ЮНЕСКОга раҳбарлик қилиб келаётган Одри Азуле учун Самарқанд сессияси бош директор лавозимидаги сўнгги сессия бўлади. Айнан шу ерда ташкилотнинг янги раҳбари - ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 222-сессиясида тасдиқланган 54 ёшли мисрлик Холид ал-Анани расман ўз лавозимига киришади.
Форум арафасида Азуле таъкидлаганидек, бўлинишлар кўпинча мулоқотни сояда қолдирадиган дунёда бундай учрашувлар барча мамлакатлар келажаги ўзаро боғлиқлигини эслатади.
Эслатиб ўтамиз, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси 40 йил ичида биринчи марта Париждан ташқарида - Самарқандда бўлиб ўтмоқда. Тадбир 30 октябрдан 13 ноябргача давом этади.

Изоҳлар мавжуд емас