Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси тайинланди
Сиёсат

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси тайинланди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Умид Шодиевни Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу тайинлов Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Янги элчи олдига икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион ва туристик соҳалардаги амалий ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш вазифаси қўйилган.

Номзод ташқи сиёсат соҳасида чуқур билим ва амалий кўникмаларга эга эканлиги алоҳида қайд этилган. Умид Шодиев халқаро майдонда мамлакатнинг миллий манфаатларини муносиб ва самарали илгари суриш учун етарли салоҳиятга эга мутахассис сифатида эътироф этилган. 

Муҳокамалар якунида Сенат аъзолари бир овоздан Умид Шодиевни Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилдганлар. 

Бундан ташқари Қатарда янги "Ўзбек маданияти элчиси" тайинланди. Дунё миқёсида ўзбек маданияти ва санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида таъсис этилган "Ўзбек маданияти элчиси" мақоми навбатдаги соҳибига топширилган. Қатарда бўлиб ўтган маданий тадбир доирасида Qatar Cultural Village (Katara) жамғармаси бош директори Халид Иброҳим Ал-Сулаити ушбу фахрий унвонга муносиб кўрилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...