Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари турар жой даҳасида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини ўрганмоқда. Ҳайдовчининг эътиборсизлиги оқибатида икки нафар вояга етмаган бола жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса 3 апрель куни соат 18:47 атрофида "Ҳамдўстлик" маҳалласидаги Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Cobalt автомобилини бошқариб кетаётган 31 ёшли аёл турар жой мавзеси ҳудудида ҳаракатланаётиб, йўлда ўйнаб юрган икки нафар болани уриб юборган.
Жабрланувчилар зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига етказилган. Шифокорлар болаларни кўрикдан ўтказиб, зарур биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган.
Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болаларнинг олган жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳодисанинг барча тафсилотларини, жумладан, турар жой ҳудудида тезлик режимига риоя этилганини ўрганмоқда.
Олдинроқ Жиззах вилоятининг Фориш туманида юз берган жиддий йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида беш киши ҳалок бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас