Загрузка
Загрузка
Андижондаги "Ғамхўрлик" марказида болаларга зўравонлик қилган 7 нафар ходим ишдан бўшатилди
Ҳодисалар

Андижондаги "Ғамхўрлик" марказида болаларга зўравонлик қилган 7 нафар ходим ишдан бўшатилди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги ногиронлиги бўлган болалар учун "Ғамхўрлик" марказида болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик ҳолатлари акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасида видеода акс этган 6 нафар тарбиячи ва 1 нафар ҳамшира эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Улар билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинган.

Шунингдек, тарбиячилар фаолияти устидан етарлича назорат ўрнатмаган масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.

Муассасадаги болалар ҳудудий тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилган. Бундан ташқари, "Ғамхўрлик" марказидаги болалар ўйин майдонлари атрофига қўшимча кузатув камералари ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болалар Омбдусманига Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 2023 йилда туғилган болага нисбатан мунтазам жисмоний зўравонлик қилингани ва унга ухлатувчи дори берилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Омбдусман Жиноят кодексининг 110-моддаси билан жиноят иши қўзғатган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...